Кириш Регистрация

Қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан ким қатнашади?

Баҳо:
+ | -1
Бўлим: СПОРТ

Яна 17 кундан сўнг Корея Республикасининг Пёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари старт олади.

Унда сайёрамизнинг 90 давлатидан 6 500 дан зиёд спортчи ва расмий шахслар иштирок этиши кутилмоқда.

2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини икки нафар спортчи ҳимоя қилади. Булар фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ва тоғ чанғи спорти бўйича мамлакат терма жамоаси етакчиси Комилжон Тўхтаевлардир. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақаларга биринчи бўлиб Миша Ге киришади. Миша 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, эртасига, 17 февраль куни эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.

Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тог чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, XXIII қишки Олимпия ўйинлари Корея Республикасининг Пёнчхан шаҳрида 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 19:57, 23.01.2018.
Ўқилди: 4112 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.