“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ОАВ “Атлетик” дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг Мадридга трансфери амалга ошмаганига сабабчи қилиб кўрсатаётганидан жаҳли чиқди.
Эслатиб ўтамиз, трансфер амалга ошмай қолиб кетди. Айтишларича, айнан Зидан “Реал” президенти Флорентино Пересга Кепани сотиб олиш керак эмаслигини уқтирган.
“Мени кўпинча “Зиданнинг кўзи тўйиб қолибди” қабилидаги сўзлар безовта қилади. Фақат “Реал” футболчилари ҳақида ўйлайман. “Реал”да ўйнамайдиган футболчилар ҳақида гапиришни умуман истамайман. Мен учун кўпроқ ўз жамоам футболчилари муҳимроқ ҳисобланади. Вазифам уларни ҳимоя этиш. Шунинг учун айтаман, Кепанинг Мадридга келишига қарши эмасдим”, - деди Зидан.