“Барселона” “Лацио” клубининг голландиялик ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқишда давом этмоқда.
“La Gazzetta dello Sport”нинг ёзишича, Каталония клуби 25 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлашга тайёр. Де Врейнинг товон пули 25 млн еврога тенг ва “Барселона” футболчини қишки трансфердаёқ харид қилмоқчи.