Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

“Пахтакор” тарихидаги энг яхши ҳимоячиларидан бирининг таваллудига 63 йил тўлди

Баҳо:
+ | -

Бундан 63 йил аввал "Пахтакор" тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири туғилганди.

Олим Аширов клубимиз тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири саналади.

У Герман Титов номидаги олимпия захиралари коллежини тамомлаган. "Пахтакор" таркибига 1972 йил келиб қўшилган Аширов жамоада 8 мавсум давомида тўп тепган. Шундан беш йил олий, уч йил эса биринчи лигада ўйнаган. Тўпни олиб қўйиш, шерикларининг ўрнини тўлдириш, кучли зарба йўллаш ва ҳужумга қўшилиш каби жиҳатларда жуда моҳир бўлган. Бир неча бор Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори этиб сайланган. "Пахтакор" сафида 149 учрашувда 5 гол уришга эришган. 1972 йил СССР биринчи лигаси ғолибига айланган.

У 1979 йил 11 августда Минскка парвоз чоғида Днепродзержинск осмонида рўй берган авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Унинг икки ўғли - Олег ва Улуғбек ҳам фаолияти давомида футболга боғлиқ инсонлар саналишган.

"Пахтакор" футбол клуби жамоа шаклланишига катта ҳисса қўшган инсонларни ҳурмат қилади, уларни ёдга олади ва қадрлайди!

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:23, 25.01.2018.
Ўқилди: 2725 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик