«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Дэниел Старриж фаолиятини «Интер»да давом эттиришга яқин турибди.
Sky Sport Italia нашрининг хабар қилишича, мерсисайдликлар клуби 28 ёшли футболчини 18-20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага бериб юборишга рози бўлганлар.
Старриж АПЛ ушбу мавсумида 9та ўйин ўтказиб, 2 гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.