Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Цементчи» жамоаси «Нефтчи»га айлантирилди!

Баҳо:
+ | -

Бугун Фарғона вилояти ҳокимиятида вилоят футбол ассоциацияси ходимлари, вилоятдаги профессионал футбол клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Суперлигада қатнашиши аниқ бўлган “Нефтчи”нинг тақдирига ойдинлик киритилди.

Шу кунга қадар “Нефтчи”ни бошқариб келган барча мутахассисларга жавоб бериб юборилиб, “Цементчи” жамоасида ёрдамчи бўлиб ишлаб келган Сергей Ковшов “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди. Унга "Цементчи" жамоаси бош мураббийилик килиб келаётган Абдумалик Ҳакимов, шу жамоада жисмоний таергарлик буйича мураббий булган Илҳом Зайлобитдинов, "Нефтчи" клубидан ягона мутахассис Баҳром Ҳайдаров ёрдам берадиган бўлишди.

“Нефтчи” клуби раиси лавозимига эса шу кунга қадар "Цементчи" жамоасини президенти хисобланган Муйсинжон Меҳмонов Дадажонович тайинланди. “Цементчи” жамоаси кўригида бўлиб турган барча ўйинчилар “Нефтчи”га ўтишди. Ҳозиргача "Нефтчи" таркибида ҳаракатланаётган футболчиларнинг бундан кейинги тақдири эса бизга коронғу.

Қувасойнинг “Цементчи” жамоасининг кейинги тақдири ҳақида эса тез кунда маълум қиламиз.

Киритилди: 08:15, 27.01.2018.
Ўқилди: 7091 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.