Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Осиё чемпионларини кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрилмоқда (фоторепортаж)

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50да пойтахтимизга етиб келишади. 

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, чемпион футболчиларимиз жойлашган автобус бугун соат 00.00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан (терминал-3, маҳаллий) йўлга чиқади ва пойтахтимизнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий, А.Темур кўчалари бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасига қадар ҳаракатланади. 

Соат 00.30да футболчиларни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар,  ОАВ воситалари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишади. Жараён «Ўзбекистон24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Айни пайтда «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг ёнида Осиё чемпионларини муносиб равишда кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Изғирин совуққа қарамасдан юзлаб кишилар ушбу жараёнга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ерга аллақачон чемпионларни қутлаш учун терма жамоа фан клуби аъзолари ҳам етиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистон олимпиячилари вьетнамлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта Осиё чемпионлигига сазовор бўлган эди. Футболчиларимизни ушбу ғалаби билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновқутлаган ва Осиё чемпионати ғолибларига табрик йўллашган эди.

Шунингдек, Осиё Футбол Конефедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклаган эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан бугуннинг ўзида «Ўзбекистон» меҳмонхонасида  футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Осиё чемпионлари биттадан Chevrolet Malibu автомобиллари билан тақдирланади.

Ўзбекистон» меҳмонхонаси. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолибларини кутиб олиш ва тақдирлаш маросимига тайёргарлик жараёни. 2018 йил 28 январь. 2018 йил 28 январь.

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолибларини кутиб олиш ва тақдирлаш маросимига тайёргарлик жараёни. 2018 йил 28 январь. 

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 22:40, 28.01.2018.
Ўқилди: 8203 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.