Италиянинг “Милан” клуби 31 ёшли ҳимоячи Габриэл Палетта билан шартномани бекор қилди.
“Россенерилар” қишда ҳимоячини сота олишмади. Шунинг учун у билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлишган.
Маълум бўлишича Палетта фаолиятини Туркия клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Габриэл хизматига “Фенербаҳче”, ”Галатасарой ва “Антальяспор” клублари қизиқиш билдирмоқда.