Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Даврон Чориев: «Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди»

Баҳо:
+1 | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари “B” гуруҳи 2-тури доирасида Тожикистон футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Кореяга билан бўлиб ўтган беллашувда хет-трик муаллифига айланган Даврон Чориев ЎФФ матбуот хизматига бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Жанубий Кореяга қарши яхши ўйинимизни намойиш қила олдик. Ишончли ғалабадан кейин жамоада ижобий кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Эртанги беллашувга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, бу ўйинни ҳам ғалаба билан тугатамиз.  

Айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Тожикистон футзал термасининг савияси анча ошди. Бўлажак рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз, уларнинг нималарга қодир эканидан хабардормиз. Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейин Япония ва Тожикистон ўйинини спорт мажмуасидан туриб кузатдик. Эртанги рақибимиз Японияга етарлича ташвиш туғдирганига ҳамда жисмонан бақувват эканига гувоҳ бўлдик.

Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди, буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Аммо олдимизга юқори мақсадли вазифалар қўйилган ва бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида, 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида вице-чемпион бўлдик. Умид қиламанки, бу сафар қитъа чемпионлигини қўлга киритамиз”, – деди Даврон Чориев. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:57, 02.02.2018.
Ўқилди: 3862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.