“Ливерпул”нинг собиқ аъзоси Жейми Каррагер Коутиньо мавзусига тўхталиб ўтди.
“Қишки трансфер мавсуми “Ливерпул” учун қийин кечди, жамоа етакчи футболчиларидан бирини йўқотди. Тўғри, Коутиньо “Барселона” тўлаган нархга арзимайди, аммо у яхши футболчи. Агар “Барселона” Коутиньони ёзда сотиб олганида, “Ливерпул” уни 20-30 млн евро арзонроққаям сотарди, эвазига Коутиньо мавсум охиригача “Ливерпул”га ёрдам берарди”, деди Каррагер.