Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари Тошкентда меҳмон бўлишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Данияр Абулгазин ҳамда қўмитанинг спорт тиббиёти бошқармаси бошлиғи Жанбулат Сарсенов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни Ўзбекистон МОҚ биринчи вице-президенти Ойбек Касимов ҳамда бош котиб Жасур Матчановлар кутиб олишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида фаолият юритаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишиш, керак бўлса ундан андоза олиш ва Қозоғистонда ҳам ана шундай марказ ташкил этишни муҳокама қилишдан иборат эди. Тиббиёт марказини кўздан кечирар экан, Қозоғистон МОҚ бош котиби ҳаяжонини яшира олмади.

"Ўзбекистон МОҚ қошида фаолият юритаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази менда жуда катта таассурот қолдирди. Бундай спорт тиббиёт мажмуаси Марказий Осиёда ягона эканлиги аҳамиятлидир. Биз ҳам Қозоғистонда спорт тиббиёти бўйича ана шундай марказ ташкил қилишни истаймиз ва бу борада Ўзбекистон МОҚ билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш истагидамиз", - деди Данияр Абулгазин.

Шунингдек, учрашув давомида қишки Олимпия ўйинларига кўрилган тайёргарлик бўйича фикр алмашилди. Ўз навбатида, Қозоғистон МОҚ бош котиби қишки спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларини Қозоғистоннинг тоғли худудларида ҳамкорликда ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:47, 04.02.2018.
Ўқилди: 1684 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.