"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо мухлислар ва матбуот унинг жамоасини мақтаганда жаҳли чиқишини маълум қилди.
"Россонери" Италия чемпионатининг 23туридан сўнг 8-ўринда бормоқдалар.
"Милан" шаънига мақтовлар эшитсам, жаҳлим чиқади. Мусобақа жадвалига қаранг. БУ футболка ва биздаги бор футболчилар билан кўпроғига муносибмиз. Барча мақтовларни кейинга қолдириб, ишлашда давом этишимиз керак", - дейди Гаттузо.