12 кун давом этган анъанавий мусобақа кеча ўз поёнига етди. Ўтган шу кунлар фарғоналик футбол ихлосмандлари учун ҳақиқий байрам бўлди. Мусобақанинг ўзи эса юқори савияда ташкил қилинди.
ИККИНЧИ ҒОЛИБ – “НАВБАҲОР”
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилги турнирнинг регламенти ўзгарди. Унга кўра, “А” гуруҳида мусобақанинг энг кучли жамоалари тўпланиши ва улар ичида кўп очко олган “Нефтчи” жамоаси гуруҳ пешқадами сифатида бош соврин соҳибига айланди.
“В” ва “С” гуруҳлари ғолиблари – Олтиарикнинг “Ифтихор” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ёшлари иккинчи ғолибни аниқлаш мақсадида финал учрашувида майдонга тушишди. Фарғона шаҳридаги ФарДУ стадионида ўтказилган ҳал қилувчи ўйин шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.
Учрашувнинг ҳар икки бўлимида биттадан гол урган наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишиб, махсус кубок қўлга киритишди.
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
Финал
“Ифтихор” – “Навбаҳор” – 0:2
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
“Ифтихор”: Муҳиддин Аҳмедов, Турсунбой Ҳусанов, Дониёр Турдиқулов, Ояатулло Муҳиддинов, Алёрбек Маҳмудов, Отабек Ҳайдаров, Ҳасанбой Эргашев, Муҳиддин Юсупов, Каримберди Мамадалиев, Саид Абдужабборов, Асрор Тилаволдиев.
Захира: Улуғбек Муҳаммадов, Камрон Қўзибоев, Ойбек Аҳматов, Шоҳжаҳон Ҳасанов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Ислом Ҳошимов, Жасур Қувваталиев.
“Навбаҳор: Мирзоҳид Маматхонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аббос Ғуломов, Музаффар Абдуллаев, Рашид Валихонов, Билол Тоштемиров, Акбаршо Рашидхонов, Искандар Сиддиқжонов, Шахзод Ҳамидов, Юнус Абдувоҳидов, Акмал Турғунбоев.
Захира: Исроил Обиджонов, Жавоҳир Олимжонов, Аҳмад Мамадалиев, Маҳмуд Нажмиддинов, Алижон Алижонов, Фаррух Умаралиев, Исроил Абдураимов.
ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ
Финал учрашуви якунлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев иштирок этиб, ғолибларни тақдирлади.
Демак, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига “Вилоят ҳоким кубоги-2018” бош соврини насиб этди. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби эса иккинчи кубок соҳибига айланди.
Мукофотларни “Нефтчи” ПФК раиси Муйсинжон Меҳмонов, “Навбаҳор” жамоаси ёшлар мураббийи Мустафо Байрамовлар қабул қилиб олишди. Қолаверса, ушбу жамоаларнинг барча футболчиларига вилоят ҳокимлигининг эсталик совғалари насиб этди.
Бундан ташқари, “А” гуруҳида иккинчи ўринни олган “Қўқон-1912” ва финалда мағлуб бўлган “Ифтихор” жамоалари ҳам тақдирланишди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида бир қатор номинациялар бўйича энг яхшилар тақдирланди:
Мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси – Даврон Маматов (Нефтчи)
Мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячи – Аббос Махсталиев (Нефтчи)
Мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси – Анвар Бердиев (Нефтчи)
Мусобақа тўпурари – Суҳроб Бердиев (Қўқон-1912).
Бандан ташқари, “Истиқлол” жамоаси етакчиси Санжар Асқаралиев ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳам эсталик совғалар билан тақдирланишди.
Шу тариқа, “Вилоят ҳоким кубоги-2018” юқори савияда ўз поёнига етди.
Аброр ДЕҲҚОНОВ