Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Моуриньо: "Футбол оламидаги таниқли кишиларнинг Погба ҳақидаги фикрларидан уялиб кетяпман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, яримҳимоячи Поль Погба майдонда "бокс-ту-бокс" ролини асл кўринишда бажаряпти.

"МЮ"нинг собиқ яримҳимоячиси Райан Гиггз Погбанинг кўпроқ ҳужумда қатнашиши кераклигини таъкидлаган эди.

"Футбол оламидаги таниқли кишиларнинг Погбанинг майдондаги роли ҳақида мулоҳазаларидан уялиб кетяпман. Мен учун "бокс-ту-бокс" - бу "бокс-ту-бокс". Бу дегани - ўйинчи яхши ҳимоялана олиши ва рақиб жарима майдонида бош билан яхши ўйнаши, гол уриши, голли вазият содир қилишидир. Кейин, жамоа тўпни йўқотса, ўз жарима майдонига етиб келиши.

Ҳозир эса, "бокс-ту -бокс"ни ҳимоядан ҳоли дейишмоқда. Рақиб жарима майдонига бориб, ўша ерда қолиб кетиш - бу "бокс-ту-бокс" эмас.

Ҳозир баъзи ақллиларнинг, агентларнинг, футболчи оиласи вакилларининг наздида "бокс-ту-бокс" тушунчаси ўзгариб кетди. Погба - яримҳимоячи. У чап қанот ҳимоячиси ёки ҳужумчи эмас. Мендан сўрасалар, унинг учун энг тўғри жой - яримҳимоя деб айтаман. Жамоа қандай тактикада ўйнамасин, у яримҳимоячи бўлиб қолади. Погбанинг салоҳиятига эга яримҳимоячи топиш қийин. Бу чизиқ учун Погбада ҳамма нарса бор", - дейди Моуриньо.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:32, 09.02.2018.
Ўқилди: 7387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик