Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Локомотив» янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Баҳо:
+1 | -1

Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсум старти олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчилари тақдимот маросимини ўтказди.  

"Локомотив" стадиони матбуот анжуманлар залида ташкил этилган тадбирда 6 нафар футболчи таништирилди. Даставвал клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, клуб олдига янги мавсумда улкан мақсадлар қўйилаётганини таъкидлади:

- "Локомотив" 2018 йилги мавсумни амалдаги чемпион ва кубок соҳиби сифатида бошлайди. Бу эса зиммамизга катта масъулият юклаши табиий. Зеро, биздан ўз унвонларимизни сақлаб қолиш ҳамда халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш талаб этилади. Шуни инобатга олган ҳолда жамоамиз янги мавсумга имкон қадар пухта ҳозирлик олиб борди. Таркибга яхши савиядаги футболчилар таклиф этилди. Энди улардан мухлисларимиз истаётган ўйинни намойиш этиш талаб этилади, -  деди Тўлабек Акрамов.

Сўнгра Андрей Микляев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Жамоамиз янги мавсумга яхши тайёргарлик олиб борди. 2та хориж йиғини ташкил этилди. Яхши савиядаги жамоалар билан назорат ўйинлари ўйнадик. Қолаверса, таркибимизни сезиларли даражада кучайтира олдик. Ҳозир бизнинг ҳар бир чизиғимизда рақобат бор. Бу эса кишини хурсанд қилмай қолмайди, албатта, -  деди бош мураббий.

Сўнгра футболчиларга янги рақамлари туширилган футболкалар топширилди. Унгра кўра, Сардор Рашидовга 27-рақам, Ҳусниддин Ғофуровга 19-рақам, Игорь Йеличга 88-рақам, Шерзод Каримовга 8-рақам, Чо Сук Жаэга 99-рақам ҳамда Нивалдога 6-рақам топширилди.

Таништирув маросимининг учинчи қисмида ОАВ вакиллари бевосита футболчиларнинг ўзларига саволлар билан мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Жамоамизнинг янги аъзолари қуйидагича фикр билдириб ўтишди:

Нивалдо:  "Локомотив" - ўз нуфузига эга жамоа. Бундай клуб сафида ўйнаш ҳар қандай футболчи учун фахр. Мен ҳам имкон қадар ўзимдан кутилган ўйинни намойиш этишга уринаман. Илгари таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаганман. Кейинроқ ҳужумкор футболчи сифатида синаб кўришди. Ўзимга ҳам олдинги чизиқда ўйнаш ёқади. Ўз голларим ва чиройли ўйиним билан жамоа мухлисларини хурсанд этишга уринаман.

Чо Сук Жаэ:  "Локомотив" нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осийода ўз ўрнига эга жамоа саналади. Бундай номдор клуб сафига қўшилганимдан фахр туйғусини туйдим. Насиб этса, "Локомотив" сафида мазмунли ўйин намойиш этмоқчиман.

Сардор Рашидов:  "Локомотив"дек клубга ўтганимдан мамнунман. Ушбу клуб сафида ютуқларга эришмоқчиман. Умид қиламанки, "Локомотив"да ўз ўйинимни кўрсата оламан.

Шерзод Каримов:  "Пахтакор" билан шартномам якунланди. Бу орада "Локомотив"дан қизиқарли таклиф тушди ва бажонудил унга розилик билдирдим. "Локомотив" билан кўплаб совринлар ютишни истаяпман.

Игорь Йелич:  "Локомотив" - Ўзбекистоннинг энг кучли клуби. Ушбу жамоада ўйнаш шараф. Қолаверса, жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Бу клубда эканимдан хурсандман.

Ҳусниддин Ғофуров:  Бир неча йил Сербияда фаолият олиб бордим. Энди ўз кучимни Ўзбекистон чемпионатида синаб кўриш имконияти пайдо бўлди. Бундан жуда мамнунман. "Локомотив" сафида Суперлигада ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:52, 10.02.2018.
Ўқилди: 9660 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.