Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-0 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Андрей Микляев “Ал Ваҳда” билан учрашувдан олдин “Локомотив”даги катта муаммони айтди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛнинг 1-тури доирасида “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан тўп суради. Ушбу учрашувдан олдинги матбуот анжуманида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда футболчи Икром Алибоевлар қатнашишди.

Андрей Микляев: - Барчани кириб келган янги мавсум билан табриклайман. Бундай об-ҳавода тўп суриш жуда ёқимли бўлади. Бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. “Локомотив” иккита яхши йиғинни ўтказди. Унда 6 ўйинда майдонга тушдик. Бунда жамоа аъзоларининг қандай жисмоний ҳолатда эканлигини текшириб олдик. “Ал Ваҳда” билан учрашувнинг мухимлигини тушуниб турибман. Бундай ҳолатларда биз нафақат жисмоний, балки, руҳий томондан ҳам тайёр бўлишимиз лозим. Баҳсда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз ва бунга қаттиқ ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, омад биз томонда бўлади.

Рақиблар ҳақида бизда етарлича маълумотлар бор. Жамоа 20га яқин учрашувда мағлубиятга учрамаган. Уларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб чиқдик.

Уларнинг 4 легионери Тошкентга келмагани ҳақида энди эшитяпман. Шу боисдан бу ҳақда ўйламайман. Тўрт нафарми ёки унданда кўпроқ, мақсадимиз майдонга тушиб, ғалабага эришиш. Кимдур мухим ўйинларга етиб кела олмадими, демак уларнинг ўрнига бошқа кучли футболчилар майдонга тушишади. Чунки клубда профессионаллар ишлашади.

Йигитлар ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама учрашувга тайёр. Ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Муаммо шундаки, бизда футболчилар жуда кўп. Баҳсга таркибни танлашда қийналяпмиз. Агарда протоколга 20 футболчи киритилганда ҳам, бизга бу камлик қилади.

Икром Алибоев: - “Ал Ваҳда” Осиёда ўз ўрнига эга жамоадир. Гарчи легионерларини Тошкентга олиб келмаган бўлса ҳам, яхши савияли маҳаллий футболчилари бор. Биз бу клубнинг барча жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа эртага чиройли ўйинимизни кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Эртанги ўйинга мухлисларнинг келишини истайман. Биз ҳам 8 минг мухлиснинг қаршисида тўп тепишни истаймиз. Бу эса бизга қўшимча куч беради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:17, 11.02.2018.
Ўқилди: 6413 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик