Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ОЧЛ. «Насаф» Теҳронда йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -1

Осиё чемпионлар лигасининг "С" гуруҳидан ўрин олган "Персеполис" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда қаршиликлар юқори прессинг орқали рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қилишди. "Аждарлар" ҳужумда ўз имкониятларидан самарали фойдалана олишмади: сўнгги узатмани аниқ берадиган футболчи топа олишмади. Баҳснинг 20-дақиқасида "Насаф" футболчилари бироз хотиржамликка берилишди ва "Персеполис" оддий вазиятда гол уриб кетишди. Рақиблар ўнг қанотдан 2 марта узатмани амалга ошириб, жарима майдончасига тўпни етказишди. Годвин Менша бош билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида ҳамда иккинчи бўлим бошида "Насаф" вазиятни ўнглаш учун ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Аммо жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган форслар вакилларимизга имкон бермади. Боз устига, бўлим ўрталарида теҳронликлар 2 марта дарвозамиз томон йўл топишди. Али Алипурнинг зарбаларини Санжар Қувватов қайтара олмади.

Натижада "Насаф" гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси навбатдаги ўйинни 20 февраль Қаршида БААнинг "Ал-Васл" клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ. "С" гуруҳи, 1-тур.
"ПЕРСЕПОЛИС" - "НАСАФ" 3:0 (1:0)
Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (67, 71)
"Персеполис": 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 3.Шожа Халилзода, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Мухаммад Ансори, 18.Муҳсин Робихон, 19.Воҳид Амири, 70.Али Алипур, 90.Годвин Минша.
Захира: 44.Бозидар Радосевич, 5.Башар Бониян, 8.Ахмад Нуруллоҳи, 11.Камолиддин Камиябиня, 69.Али Муслих Таклими, 77.Муҳсин Мусолман, 88.Сиамак Немати.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (с), 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 10.Бобир Абдухолиқов, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:36, 13.02.2018.
Ўқилди: 7763 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.