Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Энди кўпроқ футбол кўринг! «Севги изтироблари» сериалининг намойиши тўхтатилди

Баҳо:
+1 | -2

Хабарингиз бор, Zo’r TV телеканали орқали турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Севги изтироблари” сериали бериб келинаётган эди. Ушбу сериал мазмуни, у томонидан илгари сурилган ғоялар ўзбек менталитетига тўғри келмагани учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда сериал қаттиқ танқид остига олинган турли материаллар ва чиқишлар эълон қилинди. 

Айрим маълумотларга кўра, куни кеча бўлиб ўтган хотин-қизлар масаласида ўтказилган мажлисда Республика бош вазири Абдулла Арипов ҳам айнан ана шу сериалга тўхталиб, оилалардаги маънавий муҳит бузилаётган, ажрашишлар кўпаяётган бир пайтда бу каби савияси паст сериалларни намойиш этишни қаттиқ танқид қилган. KUN.UZ’га бир неча манбалардан келиб тушган аниқ маълумотларга кўра, “Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилган. Ушбу сериалнинг сўнгги қисми бугун, 16 февраль куни намойиш этилди.

Ушбу сериал қаҳрамонларига овоз берган актёрлардан бири Алишер Узоқов Instagram’даги ўз саҳифасида сериал намойиши телеканалдан олиб ташланаётганига ишора берган. “Бугун сўнгги маротаба қаҳрамонларингизни кўриб қолинг...”, деб ёзади актёр.

Умид қиламизки, шахсий телеканаллар сериал танлашда ва намойиш қилишда янада эътиборлироқ бўлишади. Ўзбек маънавиятига, қадриятларига мос, тарбиявий аҳамияти кучли сериаллар танлашади. Зеро юқоридаги сериални ярмида тўхтатган билан унинг аксарият "мухлислари" бозорларга диск излашга тушишса ажаб эмас. Бу эса бошқа мавзу...

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:59, 17.02.2018.
Ўқилди: 33753 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4601]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2555]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2385]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2049]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1660]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1605]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1562]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1530]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1421]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик