“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Хаддерсфилд”га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин қийин бўлишини аввалдан билган эдик. Ҳа, ўйин жуда ҳам оғир ўтди, лекин дастлабки дақиқаларда яхши ҳаракатлана олдик. Иккинчи голимиз ўйинда интригани ўлдирди ва биз шундан сўнг ўйинни тўлиқ назорат қилишни бошладик.
Видеотакрордан сўнг бекор қилинган гол? Ҳафта давомида ҳиссиётларимни бошқариш учун яхши тайёрланиб олгандим. Қизиқ-а жамоанг гол уради ва сен на хурсанд бўлиш ёки хафа бўлишни олдиндан била олмасман. Ҳа, хурсанд бўлишинги ўзинг билмай қоласан.
Ҳакам Кевин Френд наушникларини ушлагандан сўнг, нимадир бўлганини билдим. Шубҳалар бу энг ёқимсиз ҳолат ҳисобланади. Агар қарор тўғри қабул қилинган бўлса, бундан хурсандман. Ҳатто жамоам зарарига ишлаган бўлсада.
Баъзан ҳакам қарорлари жамоа фойдасига ёки бўлмаса зарарига ишлайди. Эшитдимки, ён қанот ҳаками тўғри қарор қабул қилган экан, студияда телевизор орқали ўйинни кўриб ўтирганлар эса истаганларини айтишган”, - деди Моуриньо.