"Челси" яримҳимоячиси Эден Азар ҳозирги жамоасида бахтиёр эканини айтди, аммо қачонлардир кетиш вақти келишини яширмади.
"Ҳар йили "Реал" ва "ПСЖ" ҳақида гапирадилар. Агар клубимни ўзгартиришни истасам - ўзгартираман. Аммо ҳози "Челси"да ишларим яхши. Яна икки йил шартнома муддатим бор. Бу ерда менга уда яхши. Мухлислар мени севадилар, оиламга ҳам Лондонда яшаш ёқади", - дейди бельгиялик футболчи.