Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вакиллари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 20 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вакилларини қабул қилди.

МОҚ Президенти билан учрашувда спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, терма жамоалар мураббийлари ва ушбу спорт тури мутахассислари иштирок этишди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда спорт курашларини, ҳусусан, эркин ва юнон-рум курашларини янги босқичга олиб чиқишдан иборат бўлди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти мутахассислардан юртимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш учун нималар қилиниши лозимлиги ҳақида таклифларни эшитди. Умид Аҳмаджонов юртимизда мазкур спорт тури янада тараққий топиши учун ривожланиш стратегиясини яратиш борасида топшириқ берди. МОҚ раҳбари спортнинг ушбу турини вилоятларда ҳам ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Бундан буён Олимпия захиралари коллежлари Миллий олимпия қўмитаси базаси сифатида фаолият олиб боради. Худудий мусобақалар тизимини яратишимиз лозим. Ишни энг пастки бўғимлардан, ҳусусан, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан қайта кўриб чиқиш керак. Мамлакатимиз раҳбари спортни ривожлантириш борасида олдимизга катта вазифалар қўймоқда. Энди хар бир халқаро мусобақа натижаси таҳлил қилиб борилади. Яхши ва кучли спортчи тарбиялаб берган мураббийлар, иқтидорларни ўз вақтида аниқлаб, таркибга киритган селекционер мутахассислар МОҚ томонидан рағбатлантирилади. Келажакда Чимён ва Зоминда спортчиларимиз учун ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилади", - деди учрашув давомида Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида мураббийлар ўртада турган муаммоларни очиқ-ойдин баён этдилар. Баъзи Олимпия захиралари коллежларида машғулот заллари йўқлиги, бунинг натижасида спортчилар стадионларда ёки узоқ жойларда машғулот ўтказаётганликлари таъкидланди. Баъзи залларда эса ҳалиям эски машғулот гиламларидан фойдаланилаётганлиги қайд этиб ўтилди. МОҚ Президенти яқин вақтлар ичида барча муаммолар бартараф этилишини, спортчиларимиз учун етарли шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини айтди. Спорт курашлари бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва бунинг учун барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:18, 20.02.2018.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.