Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 8-20 февраль кунлари БААда йиғин ташкил этди.
Дубайнинг “Жебел Али” мажмуасида ўтказилган машғулотлар жараёнида жисмоний ҳолатни кўтариш билан биргаликда, техник ва тактик тайёргарликка ҳам алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Хитой ва БАА клублари билан жами тўртта назорат учрашуви ўтказилди. Биргина “Чуньцин Лифан” клуби билан баҳсда дуранг қайд этилди. Қолган учта ўйинда – “Шаньдун Лунэн” (4:0), “Шаржа” (3:1) ва “Шабаб Ал-Аҳли” (4:1) жамоалари мағлубиятга учратилди.
Миржалол Қосимов шогирдлари БААда олиб борилган 13 кунлик машғулотларни якунлашиб, бугун Тошкентга қайтиб келишди. “Қалдирғочлар”га икки кунлик қисқа таътил берилди. Мавсум стартига қаратилган тайёргарликнинг сўнгги босқичи клуб қароргоҳида 24 февралдан яна давом эттирилади.