Либериянинг янги сайланган президенти, афсонавий футболчи Жорж Веа Францияга сафар қилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон Веанинг шарафига нонушта дастурхонини ёзган. Елизей саройида берилган нонуштага,шунингдек,элчи Дидье Дрогба ва “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам таклиф этилган. Бу ҳақда Мбаппе интернет саҳифасида ўз таассуротини бўлишди:
“Учрашувдан жуда хурсандман. Ҳақиқатан ҳам буюк тажриба. Биз актуал масалаларни музокара қилдик. Гарчи, франциялик бўлсам ҳам, аслида,африкаликман. Африкада спортнинг ривожланиши мен учун жуда аҳамиятли. Бу соҳада ёрдамларимни катта мамнуният билан таклиф этаман”.