“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Алавес”га қарши учрашувдан (4:0) сўнг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
“Биринчи бўлимда бироз қийналдик. Ҳимоя қўрғонимизни кучайтиришимиз керак. Чунки рақиб ожиз томонларимиздан ҳар бир дақиқада фойдаланиб қолиши мумкин. “Реал” дарвозаси ҳар бир ўйинда даҳлсиз қолишини истайман.
Бундай ўйинлар ўзимизга бўлган ишончни қайтаради. ПСЖга қарши ўйиндан сўнг ўйлайманки, ҳаммаси яхши кетяпти. Мавсумнинг қолган қисмини шундай юқори кайфиятда давом этишга мажбурмиз.
Энг муҳими кийиниш хонасидаги муҳитнинг яхшилиги ҳисобланади. Бу бизнинг энг яхши омилларимиздан бири саналади. “Реал” қийин вазиятлардан ўтиб олди. Бугун Роналдунинг Бенземага меҳрибончилиги менга жуда ҳам ёқди. Ғалабадан хурсандман”, – дейди Зидан.