“Арсенал” клуби ҳимоячиси Начо Монреаль “Манчестер Сити”га қарши учрашув (0:3, иккинчи бўлим) да жароҳат олди.
31 ёшли футболчи ўйиндаги вазиятлардан бирида “Сити” футболчиси билан тўқнашиб кетди ва белини синдириб олди. Унинг ўрнига 26-дақиқада Сеад Колашинац майдонга туширилди.