Юртимизда футбол бўйича янги мавсум бошланиш арафасида. Футболимиз тарихида илк марта Суперлига номи остида мусобақа старт олади. Сайтимизда ўтказиб келинаётган "Футбол башорати" танловининг Суперлига бўйича янги мавсумини бошлаяпмиз. Барчани мазкур танловда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Танлов қоидалари
А) Сайтда рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок эта олади.
B) Сайтдаги "Футбол башорати" танловининг СУПЕРЛИГА-2018 бўлимига кириб, битта турда келтирилган ўйинлар учун ўзингизнинг тахминий натижаларингизни киритинг, сўнгра "ОК" тугмасини босинг. Турдаги ўйинларга вариант киритиш баҳс бошланишига 1 соат вақт қолганида тўхтатилади.
С) Суперлига икки босқичда ўтказилади. Дастлабки босқичда 22та, иккинчи босқичда 10та тур, жами 32та тур ўйинлари ўтказилади. Мазкур танлов ҳам 32-турдан сўнг ўз якунига етади.
Ҳисоблаш тартиби
A) Ҳисобни тўғри топган мухлисга 3 балл берилади. Фақатгина ғолиб жамоани тўғри топган мухлисга 1 балл берилса, тўплар фарқини ҳам тўғри топган ишқибозга 2 балл берилади. Дуранг билан якунланган ўйинларда сиз ҳам дуранг натижани киритган бўлсангизу, ҳисоб аниқ бўлмаса ҳам 2 балл тақдим этилади.
B) Натижалар ва мухлислар рейтинги билан ўша саҳифадаги "Рейтинг" бўлими орқали танишиб борасиз. Танлов якунида очколар тенг келиб қолганда ғолиб номи қуйидагича аниқланади:
— энг кўп топилган аниқ ҳисоблар сони;
— энг кўп топилган тўплар фарқи;
Мукофот жамғармаси
Танлов учун мукофот жамғармаси ажратилган бўлиб, дастлабки 5та ўринга қуйидагича мукофот берилади:
1-ўрин: 50 минг сўм
2-ўрин: 40 минг сўм
3-ўрин: 30 минг сўм
4-ўрин: 20 минг сўм
5-ўрин: 10 минг сўм
Барчага омад тилаймиз.
Футбол башорати: СУПЕРЛИГА-2018