Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Андижон вилояти “Ҳоким кубоги-2018”: Ярим финалчилар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бир неча дақиқа олдин Андижон шаҳридаги Бўстон ва Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол мактаблари майдонларида давом этаётган вилоят ҳокими соврини учун анъанавий “Ҳоким Кубоги-2018” мусобақасининг гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди.

Турнирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари шарафини  мамлакат чемпионати Про-лига ўйинларида ҳимоя қилувчи жамоалардан ташқари, вилоят иккинчи лигасида қатнашаётган жамоалар ва футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ёш футболчилари иштирок этаётганлиги, жами 12та жамоа 4тадан уч гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашга киришганлигини ёзган эдик.

“А” гуруҳида “Ёзёвон” (Фарғона), “Норин” (Наманган), “Андижон”, “Шаҳрихон”., “В” гуруҳида “ЎзТонгХонгКо”, “Андижон-2000” (“Андижон фарм клуби), ФИМИ (Шўрбулоқ даҳасидаги Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати), АВФИМИ (Андижон вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати) ҳамда “С” гуруҳида “Тошлоқ” (Фарғона), “Ифтихор” (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи), “Асака”, ВБЎФМ (“Андижон” клуби тасарруфидаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби) жамоалари ўзаро куч синашишди.

Қизиқарли кечган баҳслардан сўнг гуруҳ ғолиблар – “Андижон”, “ЎзТонгХонгКо”, “Ифтихор” ҳамда гуруҳларда энг яхши иккинчи натижани қайд этган ВБЎСМ жамоалари ярим финалга йўлланма олди.

Шундай қилиб, эртага бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинларида қуйидаги жамоалар майдонга тушишади:

“Андижон” – ВБЎСМ

“Ифтихор” – “ЎзТонгХонгКо”

Финал учрашуви 1 мартга белгиланган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:10, 27.02.2018.
Ўқилди: 2154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.