Кириш Регистрация

Ла лига. «Реал» Каталонияда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 26-турига старт берилди. Турни очиб берувчи баҳсда кутилмаган ҳисоб қайд этилди. "Реал" Каталонияда "Эспаньол" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятини аламини тортди.

Зидан мазкур ўйинда Роналду, Каземиро, Карвахаль, Марсело ва Бенземага дам беришга қарор қилди. Шу боис бўлса керак, Кике Санчес Флорес шогирдлари номдор рақибга қарши ўйинда устунликка эга бўлишди. Ҳаттоки, биринчи бўлимда мезбонлар ҳисобни очишганди, аммо нотўғри қайд этилган офсайд  туфайли тоза гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлимда ҳам тўп назорати каталонияликлар томонида бўлди. "Реал" сўнгги дақиқаларда таваккал қилиб олдинга ташланди, аммо қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида "Эспаньол" рақибни жазолади. Херард Морено томонидан берилган зарба натижасида тўп Варанга  тегиб, рекошет орқали тўрга бориб тушди.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" муҳим очколардан маҳрум бўлди ва энди етакчи "Барселона"дан 17 очко ортда қолиб кетиши мумкин.

Ла лига, 26-тур
Эспаньол – Реал Мадрид 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Морено.
Эспаньол – Лопес, Дуарте, Кариколь, Марк Наварро, Лопес Сильва, Дардер, Санчес, Санчес (Гранеро, 70), Пьятти (Баптистао, 79), Гарсия, Морено.
Реал Мадрид – Навас, Рамос, Начо, Хакими, Варан, Иско (Бензема, 69), Васкес, Асенсио, Льоренте, Бэйл (Себальос, 81), Ковачич (Майораль, 89).
Огоҳлантиришлар: Бэйл (37), Кариколь (81).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:50, 28.02.2018.
Ўқилди: 6441 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.