Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Муроджон Алиев: “Бунёдкор” мавсумга тайёр”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ФК бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов янги мавсум олдидан ОАВ вакиллари билан учрашди.

Муроджон Алиев “Бунёдкор” жамоаси олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

- Барчангизни бошланаётган янги мавсум билан табриклайман. Бу йилги чемпионатни интизорлик билан кутаяпмиз. Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти Умиджон Маҳаматжонович ва Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Файзуллаевич томонидан қилинаётган ишлар таҳсинга сазовор. Янги раҳбарлар футболимизни юқори чўққиларга олиб чиқиш учун ҳаракат қилишмоқда. Ўз навбатида “Бунёдкор” футбол клуби ҳам янги марраларни кўзлаган ҳолда суперлигага кириб бормоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимов билан маслаҳатлашган ҳолда бу йил ҳам ўз тарбияланувчиларимизга ишонч билдирмоқчимиз. Футбол мактабимиздан истеъдодли йигитлар етишиб чиқмоқда. Уларга ишонч билдириб, келажагимизни мустаҳкамлашимиз керак. Тўғри, жамоамизда баъзи камчиликлар бор. Аммо бу вақтинчалик ҳолат. Қийинчиликларга сабр билан ёндашиб, жамоанинг аҳил-иноқлиги йўлида худди занжирдек тизилиб турган йигитларга раҳмат айтаман. “Бунёдкор” мавсумга тўлиқ тайёр.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 22:32, 01.03.2018.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6187]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2898]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2766]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2427]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2399]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2130]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1826]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1820]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1749]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик