"Рубин"нинг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмун Россия чемпионатида "Анжи"га қарши учрашувда (1:1) жароҳат олди.
48-дақиқада махачқалъаликлар ҳимоячиси Мирал Самаржич эронликнинг юзига тирсаги билан уриб юборди. Азмун 73-дақиқада алмаштирилди.
Ўйиндан сўнг футболчи жароҳати суратини Инстаграмга жойлади.