Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Илҳом Мўминжонов: "Мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Металлург" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Азизбек Турғунбоевлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: - Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ўзинглар гувоҳи бўлганларингиздек майдонда жанговар ўйин кечди. Баҳс давомида футболчиларимиз ҳам, рақиб жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида ўта хавфли вазиятларни ярата олишмади. Кураш асосан марказда кечди. Шу сабабли қайд этилган дуранг натижани адолатли бўлди деб ўйлайман. Футболда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Стандарт вазиятларда имкониятлардан фойдалана олмадик. Чемпионатнинг дастлабки учрашуви бўлганлиги учун шогирдларим хоҳлаганимдек ўйин кўрсата олишмади. Шунга қарамай, йигитларга ирода намойиш қилиб, майдонда борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Сабаби олдимизга юқори марраларни забт этиш қўйилган. Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Кейинги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлаб яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизга тенг келадиган ишқибозларни топиш мушкул. Бугун ҳам жамоани қўллаш учун йўл босиб келганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Келгуси турларда  чиройли ўйинлар намойиш этиб мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Азизбек Турғунбоев: - Ўйин кўрганларингдек шиддатли руҳда кечди. Бугун Бекобод шаҳрига ғалаба қозониш учун келгандик. Бу йилги чемпионатда олдимизга юқори марраларни забт этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли ҳар бир ўйинда очколарни қўлга киритиш муҳим ҳисобланади. "Металлург" жамоасига қарши учрашувда қўлдан келганича ҳаракат қилдик ва якунда сафарда бир очкони қўлга киритдик.

"Навбаҳор" ФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:30, 04.03.2018.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик