Ўзбекистондаги барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқулов “Қўқон-1912” жамоасида иш бошлади.
Раҳмонқулов бунга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси академиясига бир неча йилдан буён раҳбарлик қилиб келган эди.
Асли Фарғоналик бўлган мутахассис эндиликда бор эътиборини “Қўқон-1912” жамоасига қаратадиган бўлди. Шуҳрат Раҳмонқулов жамоа мураббийлар штабида Нўъмон Ҳасановга ёрдам беради.