“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Антуан Гризманннинг жамоадан кетиши ҳақида гапириб ўтди.
“Келинглар, ҳақиқий нарсалар ҳақида гапирайлик. Гризманн бугун биз билан ва ўзини ҳар доимгидек яхши томонларини кўрсатишда давом этмоқда. У мухлислар меҳрини қозонишга улгуриб бўлган.
Антуан чиройли гол урди ва иккинчи голга имконият яратиб берди. Жамоа учун фойдали ишларни бажарди. Мана шулар ҳақиқатга яқин жиҳатлар, эртага эса эртагалигича қолсин”, - дейди Симеоне.