Кириш Регистрация

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан бир футболчисидан айрилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида таркибий йўқотишга учради.

Миллий жамоанинг расмий саҳифаларида маълум қилинишича, ҳимоячи Леонардо Балерди жароҳат сабабли мундиалда иштирок эта олмайди.

— Леонардо Балерди ўнг оёғининг камбаласимон мушагидан жароҳат олди ва шу сабабли Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмайди. Тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз! — дейилади Аргентина терма жамоаси баёнотида.

26 ёшли футболчи амалдаги жаҳон чемпионлари ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрилаётган эди, аммо энди у тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади. «Албиселесте» ўз тарихида уч марта — 1978, 1986 ва 2022 йилларда жаҳон чемпиони бўлган.

ЖЧ-2026да аргентиналиклар J гуруҳида иштирок этади. Улар Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Жамоа сардори Лионель Месси якуний қайдномадан жой олган. Агар у майдонга тушса, футбол тарихида олти марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган илк футболчига айланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:07, 06.06.2026.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик