Англия чемпионатининг 30-тури доирасида сўнгги ўйин бўлиб ўтди. «Манчестер Сити» сафарда «Сток Сити» меҳмони бўлди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
Бутун ўйин "шаҳарликлар"нинг сценарийси остида кечди. Мезбонлар тўлиқ таркиб билан ҳимояланган бўлсалар-да, Гвардиола шогирдлари рақиб дарвозасига 2 марта йўл топишди.
Баҳснинг 10-дақиқасида Давид Сильва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим бошида унинг ўзи рақиб дарвозасига иккинчи тўпни йўллади.
Ушбу ғалабадан кейн "Манчестер Сити" ўз очколарини 81 очкога етказиб қўйди ва иккинчи ўринда келаётган «МЮ»дан 16 очколик фарқни сақлаб қолди. Демак, навбатдаги 3та ғалаба "Сити" муддатидан аввал чемпионликни тақдим этади.
АПЛ, 30-тур
Сток Сити – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 10 Сильва, 0:2 – 50 Сильва.
Сток Сити – Батленд, Бауэр, Зума, Мартинс Инди, Стафилидис, Аллен, Кэмерон (Собхи, 88), Ндиайе, Шакири, Хесе (Крауч, 63), Шупо-Мотинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди, Зинченко, де Брюйне, Фернандиньо, Сильва, Стерлинг (Бернарду Силва, 85), Габриэл Жезус (Гюндоган, 90), Сане.
Огоҳлантириш: Аллен (73).