Италиянинг "Милан" клубини араб миллиардери Саид Ал Фаласий сотиб олиши мумкин.
"Милан" 2017 йилнинг баҳорида хитойлик тадбиркор Ли Юнхум томондидан сотиб олинган эди. Шундан буён клуб молиявий муаммоларга дуч келмоқда, жумладан, келгуси мавсум учун лицензия олиш ҳам муаммо бўлиб турибди.
Бу вазиятдан Дубай амири Ал Мактум оиласининг аъзоси бўлмиш Ал Фаласий фойдаланиб қолиши мумкин.
"Милан" ҳозирда 47 очко билан А сериянинг 6-поғонасида эгаллаб турибди.