“Манчестер Сити” клуби спорт директори Чики Бегиристайн қуръа ташлаш маросими ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” чорак финалда “Ливерпуль” билан тўқнаш келишади.
“Бу жуда ҳам қийин ўйин бўлади. Бизга сафарда ўйнаш бироз ёқар эди, чорак финалда узоқроқ мамлакатга боришни истагандик. Аммо бу қуръа, энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди.
“Ливерпуль” имкониятларини яхши биламиз. Улар ҳужумкор футбол шайдолари ҳисобланишади. Икки кучли жамоа ўртасида чиройли ўйин бўлиши аниқ.
ЕЧЛда хато қилиш учун вақт деярли кам бўлади. Ҳар икки ўйинда ҳам биздан идеаль ҳаракатланиш талаб этилади. “Сити” “Ливерпуль”ни уйида мағлуб этган, биз эса уларнинг майдонларида ғалаба қозонганмиз”, – деди Бегиристайн.