Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Аҳмаджоновнинг Наманганга сафари давом этмоқда. Яна бир неча спорт иншоотлари кўздан кечирилди

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун Наманган вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик. МОҚ раҳбари ташрифни энг аввало  мамлакат Президенти фармони асосида Миллий олимпия қўмитаси тасарруфига ўтказилган Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби негизида ташкил этилаётган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказидан бошлаган ва у ердаги шароитлар билан яқиндан танишганди.

Яқин орада бу ерда спорт ўйинлари бўйича Олимпия терма жамоаларимз учун замонавий база бунёд этилади. Эътиборлиси, келажакда бу ерда нафақат ўзбекистонлик спортчилар шуғулланишлари, балки спорти тараққий этган хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ҳам ташкил этиш имконияти бўлади.

Бугун шунингдек, делегация аъзолари Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасига келишди. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишишди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатда бўлиб, таклифларни эшитишди. Фурсатдан фойдаланиб, МОҚ Президенти ёш стол теннисчиси билан баҳс ўтказиб, ўз имкониятларини синаб кўрди.

Кейин эса МОҚ ва ЎФАнинг қўшма комиссияси Наманган Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрди. Бу ерда ҳам ёш спортчилар учун яратилган барча шароитлар билан танишилди.

Коллеж раҳбарияти, мураббийлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Умид Аҳмаджонов кўпчиликни қийнаётган муаммолар ҳақида сўради. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитди. Олимпия захилари коллежларини катта ислоҳотлар кутаётгани, бундан буёғига ушбу ўқув-спорт маскани терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида фаолият юритишини таъкидлаб ўтди.

Навбатдаги манзил "Паҳлавон" спорт мажмуасида жойлашган гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бўлди. Умид Аҳмаджонов бу ерда ҳам мутасадди ходимларга керакли вазифа ва кўрсатмаларни берди. Спорт анжомлари ва гимнастика снарядларини синчковлик билан кўздан кечирди.

Марказий  стадионда эса Умид Аҳмаджонов Ўзбекистондаги энг фаол ва фидоий ишқибозлар ҳисобланадиган "Навбаҳор" жамоаси мухлислари билан  учрашиб, улар билан суҳбатда бўлди. Наманган вилоятига сафар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов бугун Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бевосита стадиондан кузатиб боради. Бугун Наманганда катта футбол байрами. Марказий стадионда янги мавсум расман старт олади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:01, 17.03.2018.
Ўқилди: 2339 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.