Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа

Баҳо:
+ | -

Бешта жамоа иштирок этган, муддатидан олдин олтин ва кумуш медаллар эгаси маълум бўлиб улгурган, 14-бор ўтказилган аёллар ўртасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг жорий йилги мавсуми ниҳоясига етди.

 

Қаршининг “Севинч” жамоаси юртимизда аёллар футзалига асос солинган 2005 йилдан буён бирор мавсум йўқки, бош совринсиз қолган бўлса. Владислав Хан шогирдлари 14-маротаба олтин медалларга сазовор бўлишди. Кумуш медал билан Бекободнинг “Металлург”, бронза медали билан эса Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тақдирланди.

Анъанага кўра, мусобақанинг энг яхши ўйинчиларига ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ҳам топширилди. Мукофотларга қуйидига футзалчилар лойиқ кўрилди:

Энг ёш футзалчи – Зуҳра Турсуналиева (АГМК)

Дарвозабон – Комила Юмангулова (“Локомотив”)

Ҳимоячи – Зумрад Назарова (“Металлург”)

Ҳужумчи – Умида Хотамова (“Пахтакор”)

Тўпурар – Мафтуна Шойимова (“Севинч”, 28та тўп).

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров барча иштирокчиларни баҳор байрами – Наврўзи олам ҳамда яқинлашиб келаётган аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсуми билан қутлар экан, ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медалларни тақдим этди, якунда эса футзал чемпионатининг бош Кубогини “Севинч” жамоасига топширди...

 

20 март

“Металлург” – “Пахтакор” – 7:5

“Локомотив” – АГМК – 9:0

Чемпионатнинг якуний жадвали:

1.”Севинч”          12     12     0       0       145-7         36

2.”Металлург”     12     9       0       3       119-28       27

3.”Локомотив”    12     5       0       7       61-63        15

4.”Пахтакор”       12     4       0       8       67-74         12

5.АГМК              12     0       0       12      9-229          0

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:06, 21.03.2018.
Ўқилди: 2850 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.