Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Бобур Абдухолиқов: «Водийда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни жуда соғинишган»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения ОТЖга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун Фарғонага етиб келди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдуҳолиқов билан қисқача суҳбатда бўлди.

"Фарғоналик футболчилар бизни жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор этамиз. Фарғонада катта футболни соғинишган. Бу ерда 2015 йилда “Истиқлол” стадионининг очилишида Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилганди. Ўтган давр мобайнида ишқибозлар яна халқаро ўйинларни соғинишгани куриниб турибди.

Эртага бўладиган Андижондаги баҳсда стадион тўлиши аниқ. Фарғонада ҳам бизни мухлислар қўллаб-қувватлашларига ишончим комил. Кения билан ўйинлар осон бўлмайди. Лекин мазкур баҳсларда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Водийда терма жамоалар иштирокидаги халқаро ўйинларни жуда соғинишган.

Фурсатдан фойдаланиб, Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларини водийда ўтказишга қарор қилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига футболчилар номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман" - дейди Бобур Абдухолиқов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:27, 22.03.2018.
Ўқилди: 2864 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.