Кириш Регистрация

"Нефтчи" Olcha.uz билан меморандум тузди

Баҳо:
+ | -

OLCHA Фарғонада гуллади! OLCHA Суперлигада гуллади!

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида гуллаган лойиҳа – Olcha.uz интернет дўкони Ватанимиз спорти, хусусан футболи ривожи йўлида ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган.

Дўстлар, футболсеварлар! Olcha.uz энди Сиз билан!

Olcha.uz интернет дўкони Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга, буюк тарих ва нурли келажаги бор жамоа – Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳари кки томоннинг манфаатлари асосида энди Ўзбекистоннинг кўп марта чемпиони ва кубоги эгаси, юртимиздан ташқарида ҳам таниқли бўлган, кўплаб турнирлар иштирокчиси ва ғолиби, водий футболи пешқадамларидан бири «Нефтчи» футбол клуби энди Olcha.uz билан дўст тутинди.

Ҳамкорлик ҳақида клуб маркетинг бошлиғи Умиджон Назирдинов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: «Нефтчи» Фарғона вилоятининг бош жамоаси ҳисобланади. Умуман олганда, тарихий клубимиз ўзбек футболида ўз ўрнига эгасаналади. Замон ривожланиб бормоқда, футболга бўлган эътибор бугун аъло даражада.

Бошқа профессионал клублар қатори «Нефтчи» жамоаси ҳам медиа ва маркетинг соҳасида бир қатор истиқболли лойихаларни амалга оширишни мақсад қилган. Юртимиздаги етакчи интернет дўкони ҳисобланадиган Olcha.uz билан ҳамкорлик бошлаганимиздан хурсандмиз. Бу ҳамкорлик ҳар икки тарафнинг номини янада оммалаштиришига, медиа ва маркетинг соҳалари ривожини янги босқичга олиб чиқишига ишонамиз, – дейди Умиджон Назирдинов.

Узоқ муддатли ва самарали натижаларни кўзлаб тузилган «Нефтчи» футбол клуби ва Olcha.uz интернет дўкони ўртасидаги ушбу дўстлик алоқалари медиа ва маркетинг соҳасидаги қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

«Оммавийлиги жиҳатидан мамлакатимизда дастлабки ўринда турадиган ушбу спорт турига Olcha.uz интернет дўкони жамоаси ҳам бефарқ эмас. Миллионлар ўйини футболни янада ривожлантириш йўлида ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган Olcha.uz «Нефтчи» футбол клубига медиа ва маркетинг соҳаларида ҳамкорлик қилиш таклифини тақдим этди.

Ўз ўрнида клуб раҳбарияти ҳам таклифимизга ижобий баҳо берди. Албатта, ушбу истиқболли режалар икки томон учун ҳам фақатгина фойда келтиради деб ўйлайман. Шунингдек, Olcha.uz мамлакатимизнинг бошқа футбол жамоалари билан ҳам медиа ва маркетинг соҳаларида ҳамкорлик қилишни мақсад қилган» – дейди OLCHA SAVDO оилавий корхонаси ижрочи директори Элёр Бозоров.

«Нефтчи» футбол клубининг барча ўйинларида Сиз азиз фарғоналик футболсеварларга қўшилиб, Olcha.uz 12-ўйинчи ролида бўлади! Olcha.uz шонли ўтмишга эга Фарғонанинг «Буюк чинорлари» бу мавсум чиройли ва ғалабали ўйинлари билан барчани янада хурсанд қилишига тилакдош!

Олға «Нефтчи» !

“Нефтчи” матбуот хизмати 

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:57, 25.03.2018.
Ўқилди: 2951 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.