Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Мбиндйо Фрэнсис: “Ўзбекистонликларга катта раҳмат”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган африкаликлар бош мураббийи Мбиндйо Фрэнсис қуйидагича фикрларни билдирди.

– Яхши ўйин ўтказдик. Сўнгги дақиқаларда ўйинни кучайтиришга интилдик. Афсус, футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ўйин бизга фойдали бўлди. Ўзбекистон терма жамоасидан кўп нарса ўргандик. Тажриба тўпладик.

– Ўйин натижаси хеч нарса ҳал этмасди. Бироқ шунга қарамай, нима учун меҳмонлар кўпроқ ҳимоявий футболга эътибор қаратишди?

– Ҳимоявий ўйин футбол тактикаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ОТЖ Хитойда чемпион бўлганининг сабаби улар доим ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз эса ўйинга жуда оз фурсатда тайёргарлик кўрдик. Таркибимиз янги ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар бир-бирларини тушунишда бироз қийинчиликка дуч келишмоқда.

– Ўзбекистон таркибида кимни ўйини Сизга ёқди ?

– Менга 9-рақам (Ўринбоев) ва 22-рақамда (Кенжабоев) тўп сурган ўйинчиларнинг ўйини жуда ёқди. Баҳс давомида улар бизга кўп муаммо тўғдиришди.

– Кения ва Ўзбекистон футболини солиштирсангиз ?

– Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки мен фақат терма жамоанинг ўйинини кўрдим. Икки давлат футболи савиясини кўриш учун клублар иштирокидаги баҳсларни кузатишим керак.

– Ўзбекистон ОТЖ амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Агар бизнинг жамоа Африка қитъаси чемпионатида иштирок этганда қандай натижа қайд этган бўларди ?

– Қийин савол бўлди. Буни тасаввур қилиш бироз мушкул. Лекин шуни айта оламанки, Ўзбекистон Африка қитъасида ўтказилган турнирларнинг саралашидан бемалол ўта олади ва гуруҳ босқич баҳсларида яхши иштирок этади.

– Бизнинг давлат Сизда қандай таассурот қолдирди?

– Аввал ҳам Осиё давлатларида меҳмон бўлганман. Ўзбекистонни бундай чиройли давлат деб тасаввур қилмаганман. Инсонлари хар доим кулиб туради. Мехмондўстликка эса гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонликларга катта раҳмат!

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 01:21, 27.03.2018.
Ўқилди: 5360 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.