Кириш Регистрация

Ўзбекистон телеканаллари ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қай тарзда сотиб олади?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси раҳбари Алишер Ходжаев “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали спорт каналларини ёритишда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекистон МТРК спорт мусобақаларининг ёритиш тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳам бу борада қўйилаётган замонавий талабларга ҳамоҳанг тарзда ўз эфирларида спорт мусобақаларини кенг ёритиш бўйича фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқмоқда.

Хусусан, футбол бўйича миллий чемпионат ва миллий терма жамоамиз иштирокидаги халқаро учрашувларни тўғридан-тўғри трансляцияси қилиш учун ижодий ва техник-технологик ишлар янгидан ташкил этиш келишиб олинди.

Ўзбекистон МТРК томонидан футбол мухлислари учун жуда қизиқарли бўлган миллионлар ўйини ҳисобланган футбол бўйича Жаҳон, Осиё, Европа чемпионатлари ва Европа давлатларининг миллий чемпионатлари учрашувларини трансляция қилиш, жумладан тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқларини олиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон МТРКнинг мазкур ҳуқуқларни олишдан мақсади фақат даромад олиш эмас, балки турли даражадаги футбол учрашувларини тўғридан-тўғри трансляция орқали миллионлаб мухлисларнинг спорт ўйинларига бўлган қизиқишини қондириш ва футболни халқимиз орасида янада оммалаштиришдир.

Футбол трансляциясидан тушган маблағларни МТРК асосан трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун сарфланган харажатларни қоплашга йўналтиради. Ўзбекистон МТРК юқоридаги кўрсатилган ҳуқуқларини республикадаги бошқа Нодавлат телеканаллари билан бўлишишга тайёрлигини билдиради. Шу билан бирга ҳуқуқларни харид қилишда биргаликда иштирок этишга таклиф қилади (долевое участие при приобретении соответствующих прав). Бунда телеканалларнинг ўзлари томонидан ҳамкорликда олинган ўйинларни трансляция қилишдан тушган даромадлари ўша телеканалнинг ўзида қолади”, — дейди Алишер Ходжаев “Фейсбук”даги саҳифасида қолдирган хабарда.

Демак, Россияда ўтадиган Мундиал трансляцияси МТРК ва нодавлат телеканаллар ҳамкорлигида сотиб олиниши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:08, 27.03.2018.
Ўқилди: 6691 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10215]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3325]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3055]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2949]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2469]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2305]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2284]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2185]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1934]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.