"Лестер Сити" клуби яқинлашаётган ёзда яримҳимоячиси Риёд Маҳрезни қўйиб юборишга тайёр, дея хабар беради Leicester Mercury.
Клуб раҳбарияти жазоирлик 27 ёшли футболчини сотишга қарор қилди. Маҳрезнинг шартномаси яна икки йилдан сўнг ниҳоясига етади шунинг учун "тулкилар" уни яхши пулга сотишлари мумкин.
Маҳрез қишда "Манчестер Сити" билан деярли келишиб бўлган эди, аммо "тулкилар" уни қўйиб юбормадилар, шундан сўнг футболчи 10 кун арарзлаб машғулотларга чиқмаган эди.
Маҳрез ушбу мавсумда 28 учрашувда 20 та гол урган ва 8 та голга тўп оширган.