Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Аргентина билан ўртоқлик учрашувидан сўнг (6:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун баарган ишлари учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Фантастик тарихга эга терма жамоани тор-мор этдик. Аргентина шу билан бирга сўнгги жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланади. Россияда ҳаммасини нолдан бошлаймиз, аммо бизда ўзига ишонган жамоа бўлади.
Биринчи бўлимда Диего Коста, иккинчисида Яго Аспасдан фойдаланишга қарор қилдик, биз ҳар икки ҳужумчига ишонамиз.
Иско? "Реал" ва Зиданнинг қарорларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Қўл остимда шундай футболчи борлигидан бахтиёрман", - дейди Лопетеги.