“Ливерпул” устози Юрген Клоппнинг агенти мижозининг “Бавария”ни бошқариши эҳтимоли ҳақида гапирди.
“Клоппнинг 2022 йилгача шартномаси бор, аммо у фаолиятини “Ливерпул”да якунлайди деб ўйламайман. “Бавария” айни дамда мураббий изламоқда, аммо Клоппнинг шартномаси бор, у бошқа жамоалар ҳақида ўйлаётгани йўқ. Клопп — “Бавария” учун ажойиб вариант, бу ўзи учун ҳам яхши босқич, аммо ҳозирча Юргенда бундай вариант йўқ”, деди агент.