"Лацио" спорт директори Игли Таре жамоа яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич атрофидаги вазиятга шарҳ берди.
Футболчига "Ювентус", "Реал", "Барселона", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" қизиқмоқда.
"Билмадим у қанча туради, бу ҳақида ҳатто ўйлагим ҳам келмайди. Нима бўлганда ҳам у 80-90 миллион евродан ошади. Сергей биз учун жуда муҳим ва у ҳали ўзининг чўққисига чиқмаган. Унинг мисолида яхши футболчилар ҳамма вақт топилишига гувоҳ бўляпмиз.
"Лацио" ҳеч қачон унга нарх қўймаган ва унинг учун ҳеч нарса сўрамаган. Ўтган ёзда унга таклифлар бўлди, аммо биз уларни кўриб чиқмадик.
Сергейга қизиқишлар сақланиб қолмоқда, аммо ҳеч қандай аниқ ҳаракат йўқ. Мен унинг трансфери борасида "Реал" билан музокара олиб борганим йўқ, у бизга мурожаат қилмади, - дейди Таре.