Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Дибала Испания клубига ўтади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтади, деб хабар беради Football Italia.

Испания клуби Гризманни сотиб, ўрнига аргентиналик тўпурарни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Унинг трансфер нархи 150 - 200 млн евро оралиғида бўлиши мумкин. «Атлетико» бу қийматни пасайтириш учун битимга черногориялик ҳимоячи Стефан Савични қўшиб бермоқчи.

Дибала 2017 йил апрель ойида «Ювентус» билан янги шартнома имзолаган эди. У айни пайтда А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 35та ўйин ўтказиб, 21та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 10:23, 30.03.2018.
Ўқилди: 6708 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.