Бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугунги учрашувни бевосита "Марказий" стадионда кузати бориш учун 12278 нафар мухлис ташриф буюрган. Стадионга эса жами 10 минг нафар мухлис сиғади.
Стадион трибуналаридан ташқари , чиқиш зиналари, йўлаклар — ҳаммасидан мухлислар жой олишди. Бундан ташқари, Қўқондаги ўйинда Намангандан ҳам минглаб мухлислар етиб келишди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан футболни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Суперлига баҳсларининг шиддатли ўтиши билан биргаликда мухлисларнинг стадионга қайтаришга ҳам хизмат қилмоқда.