"Атлетико" бош мураббийи аргентиналик Диего Симеоне яқинда ватандоши, "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала билан учрашгани ҳақида гапирди.
"Афсуски, бу воқеа дезинформацияга учради. Биз тасодифан учрашиб қолдик. Мен бир ўзим эдим, у - иккита дўсти билан. Мен унга "ажойиб ўйинчи канлигини" айтдим. Шу, холос.
Ўз ишини яхши бааридиган ва аксинча журналистлар бор. Одамларга доим янги хабарлар керак. Мен воқеалар тўғри ёритилишидан хурсанд бўламан", - дейди Симеоне.